Фото: Leigh Vogel / Getty Images
Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили Тбилиси судида қилган чиқишида президентлик даврида Беларусь президенти Александр Лукашенко Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олмаслиги учун у билан Лондонда яширинча учрашганини айтди.
Аввалроқ Лукашенко "Соловьев Live" YouTube-каналига берган интервьюсида Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллиги тан олиниши мумкинлигини истисно қилмаганди.
"Мен Лондонда уч-тўрт марта бўлганман, бу ҳужжатлар махфий бўлиши керак эди... Аммо Лукашенко агар Путин айтса бу ҳудудлар мустақиллигини тан олишини айтгани Грузия ҳукуматининг ҳаракатсизлиги натижасидир. Мен ростдан ҳам Лондонда тўрт марта бўлганман ва Лукашенко билан тўрт марта махфий учрашув ўтказганман. Бу ҳудудлар ҳалигача Беларусь президенти томонидан тан олинмагани ушбу учрашувлар натижаси ҳисобланади", - деди Саакашвили.
Саакашвили президентлиги даврида – 2008 йил 8 августда Грузия қўшинлари Жанубий Осетияга кирганди. Шундан сўнг Россия қўшинлари республикага кирган ва беш кунлик урушдан сўнг Грузия ҳарбийларини у ердан чиқариб юборганди.
26 августда Москва Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олган. Грузия уларни мустақил давлатлар деб ҳисобламайди ва ўз регионлари деб ҳисоблайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди