Фото: Reuters
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Германияни «Россиянинг асири» деб атади.
«Тўғрисини айтсам, Германия НАТОни пароканда қилмоқда. Бу мамлакат —ростдан ҳам Россиянинг асири. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ», — деди у Fox Business телеканали эфирида.
Трамп шунингдек, Германия канцлери Олаф Шолцни ҳам танқид қилди. Унинг фикрича, Шолц АҚШ президенти Жо Байден билан қўшма матбуот анжуманида ўзини номуносиб тутган.
Оқ уй раҳбари Россиянинг Украинага бостириб кириши «Шимолий оқим– 2»нинг тугаши бўлишини айтганида, Шолц «Байденга худди «Нима ҳақида гапиряпсан?» дегандек қаради. У бу мавзуда ҳеч нарса демади», дея қўшимча қилди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Германия канцлери Олаф Шолц вазифасига киришганидан буён АҚШга борди. У АҚШ етакчиси Жо Байден билан Украина атрофидаги воқеалар кескинлашиб кетаётганини муҳокама қилди. Музокаралардан сўнг, ўтказилган матбуот анжуманида Шолц Россияга қарши кескин гаплар айтишдан ўзини тийди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди