Limak Holding директорлар кенгаши раиси Эбру Ўздемир Дарданел бўғози орқали ўтган янги “Чаноққалъа 1915” осма кўприги очилишга тайёр, у дунёдаги энг узун 2023 метрлик марказий кўприкка эга бўлади, деб хабар бермоқда.
"Очилиш учун тайёр эканлигимизни тегишли идораларга маълум қилдик. Санани кутмоқдамиз", - дея Ўздемирнинг сўзларини келтиради Aksam газетаси.
Агар COVID-19 пандемияси бўлмаганида очилиш анча олдинроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлаган Ўздемир қурувчиларнинг таъминот тизимида баъзи муаммолар борлигини таъкидлаган.
"Агар бу муаммоларни бошдан кечирмаганимизда, биз 3 ой олдин очилишни амалга оширишимиз мумкин эди. 3,1 миллиард еврога баҳоланган лойиҳанинг умумий қиймати COVID-19 таъсири ва кўтарилган нархлар туфайли 300 миллион еврога ошди", - дея таъкидлаган у.
“Анадолу” агентлиги маълумотларига кўра, марказий оралиқни ушлаб турувчи кўприк устунларининг баландлиги 300 метрдан ошади. Кўприк узунлиги 3,7 километрни ташкил этади ва Малкара-Чаноққалъа автомобил йўлининг 101-километрининг муҳим бўғинига айланади. Устунларнинг туташган жойлари ва кўприк элементлари Туркия байроғи ранглари бўлган қизил ва оқ рангга бўялади.
Дарданел бўғози бўйлаб олти полосали (ҳар бир йўналишда учтадан) осма кўприкнинг умумий узунлиги 4608 метрга етади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди