14:47 / 10.02.2022
1 094

АҚШ толиблар билан ҳамкорлик қилиши мумкин

АҚШ толиблар билан ҳамкорлик қилиши мумкин
Америка Қўшма Штатлари Афғонистондаги “ИШИД-Хуросон” (ИШИДнинг Афғонистондаги тармоғи) гуруҳига қарши курашда “Толибон” ҳаракати билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Майкл Курилла маълум қилди, дея хабар бермоқда «Ассошиэйтед Пресс».

Менинг шахсий фикрим шуки, ватанга таҳдидни ҳисобга олган ҳолда “ИШИД-Хуросон”ни таъқиб қилишда бирлашишимиз мумкин бўлган прагматик мисоллар бор”, – деди Курилла.

У Афғонистондаги террорчилар АҚШда ҳужумлар уюштириш режаларини ишлаб чиқаётгани, аммо ҳозирда бундай операцияларни амалга ошириш имконияти йўқлиги ҳақида айтиб ўтди. Куриллага кўра, “ИШИД-Хуросон” Афғонистонда ўз кучларини қайта тўпламоқда.

Эслатиб ўтамиз, “ИШИД-Хуросон” 2015 йилда пайдо бўлганидан бери “Толибон”га қарши курашиб келади. Ўтган йилнинг август ойида хорижий қўшинлар олиб чиқиб кетилганидан кейин гуруҳ Афғонистоннинг турли вилоятларида терактлар уюштириб, яна толибларга ҳужум қила бошлади. БМТнинг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотига кўра, террорчи гуруҳ Афғонистоннинг деярли барча ҳудудларида мавжуд.

7 февраль куни АҚШ “ИШИД-Хуросон” етакчиси Санауллоҳ Ғофарийни йўқ қилиш ёки қўлга олишда ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ толиблар билан ҳамкорлик қилиши мумкин