Британия ва Россия ўртасидаги дипломатик музокаралар боши берк кўчага кириб қолган кўринади.
Фото: Reuters
Буюк Британия санкция жорий этилиши мумкин бўлган россияликлар рўйхатини кенгайтирди. Инглиз ҳукуматининг маълум қилишича, жазо чоралари Россия Украинага бостириб кириши билан жорий этилади.
Санкциялар Кремлга яқин олигархлар ҳамда хусусий компанияларга нисбатан татбиқ этилиши кутилмоқда. Кимё, мудофаа, тоғ-кон, ахборот-коммуникация, молия каби стратегик соҳалар ҳам санкция остида қолиши мумкин. Шунга кўра таҳлилчилар қиролликда россиялик олигархлар учун «қора кунлар» бошланаётганини айтмоқда.
Аввалроқ Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Путинга яқин бўлган, Россия ҳукуматини қўллаб-қувватловчи олигархлар ҳамда ширкатлар янги санкциялардан қочиб қутула олмаслигини таъкидлаган эди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий Лондоннинг санкция борасидаги ваколатлари кенгайтирилишини салбий баҳолади ва муносиб тарзда жавоб қилишга ваъда берди.
Украина инқирози борасида Москва ҳамда Лондон ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган кўринади. Куни кеча Москвага сафар қилган Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс қуруқ қўл билан қайтди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса ҳамкасби билан мулоқотни кар ва соқовлар суҳбатига менгзади.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил январь ойида Буюк Британия Россияни Украинада олий ҳокимиятни алиштириш ва қўшни давлат тепасига кремлпараст сиёсатчиларни келтиришга уринишда айблади.
«Бизда Украинага ҳужум қилиш ҳамда уни босиб олиш имкониятларини кўриб чиқаётган Россия ҳукумати Киевга россияпараст етакчини қўйишга уринаётганини тасдиқловчи маълумот мавжуд. Бу борада Украина парламентининг собиқ депутати Евгений Мураев асосий номзод сифатида кўрилмоқда», – дейилади ташқи ишлар вазири Лиз Трасс баёнотида.
Айни пайтда коллектив Ғарб Россия Украинага қарши уруш бошлашга ҳозирлик кўраётганидан огоҳлантирмоқда. Расмий Москва бу борадаги айбловларни рад этмоқда.
Бир неча куни аввал АҚШ Бирлашган штаби бошлиғи, генерал Марк Милли Конгресснинг ёпиқ мажлисида Россия Украинага уруш очгудек бўлса, Киев 72 соат ичида мағлубиятга учрашини башорат қилган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди