18:15 / 11.02.2022
1 086

Қирғизистон собиқ президенти Сўронбой Жээнбековнинг қудаси ҳибсга олинди

Қирғизистон собиқ президенти Сўронбой Жээнбековнинг қудаси ҳибсга олинди
Фото: «24.kg»
Қирғизистон собиқ президенти Сўронбой Жээнбековнинг қудаси, мамлакат парламентининг собиқ депутати Алиярбек Абжалиев ҳибсга олинди, деб хабар беради «24.kg».

Нашр маълумотларига кўра, собиқ депутат фирибгарликда гумонланиб қўлга олинган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Абжалиевнинг ушлангани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлаган. Бироқ тергов сири сабаб гумонланувчининг исмини ошкор этмаган.

«Тадбиркор А.А. исмли фуқаро парламент депутати бўлган вақтида фирибгарлик ҳаракатларини содир этиб, 2 миллион доллар миқдорида зарар етказгани бўйича МХДҚга ариза билан мурожаат қилган. Жиноят кодексининг фирибгарлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Суд қарори билан тергов муддати давомида унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш белгиланган», — дейилади идора хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида Қирғизистон собиқ президенти Сўронбой Жээнбеков Қумтор конини қазиш бўйича лойиҳадаги коррупция ҳолатлари юзасидан сўроқ қилинганди. Собиқ президентнинг укаси, Жогорку Кенеш депутати Асилбек Жээнбеков аввалроқ «Қумтор» иши бўйича қўлга олинган бўлиб, айни пайтда МХДҚ изоляторида сақланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон собиқ президенти Сўронбой Жээнбековнинг қудаси ҳибсга олинди