date
views 2 420

Киев Москвага ультиматум қўйди

Киев Москвага ультиматум қўйди
Фото: Reuters
Украина ташқи ишлар вазирлиги Россиядан Украина чегараси ва Қримдаги ҳаракатлари бўйича батафсил изоҳ беришни талаб қилди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Вена ҳужжатига кўра, Россия ҳарбий ҳаракатларининг мақсади, аниқ ўрни ва якунланиш муддати ҳамда ҳарбийлари ва техникалари сони ҳақида батафсил маълумот тақдим этиши шарт», — дейилади хабарда.

Кулебанинг қўшимча қилишича, Россияда жавоб тақдим этиш учун 24 соат вақт бор.

«Жавоб қайтарилмаса ёки етарлича маълумот тақдим этилмаса, Украина Россия ва Вена ҳужжатининг бошқа иштирокчиларига фавқулодда учрашув чақириш тўғрисида мурожаат қилади, унда Россия тушунтириш беради», — дея қўшимча қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, Украина «барча дипломатик имкониятлардан» фойдаланган ҳолда ўз хавфсизлигини таъминлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев Москвага ультиматум қўйди