Фото: Reuters
Владимир Путин Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашувнинг асосий вақтини Россиянинг Ғарбга нисбатан эътирозларини гапириш билан ўтказди, деб ёзади Reuters ўз манбаларига таяниб.
«Путин унга беш соатлик тарихий ревизионизмни тақдим этди», — деган Reuters суҳбатдошларидан бири.
Владимир Путин ва Эммануэл Макрон учрашуви юзма-юз, биргина таржимон гувоҳлигида бўлиб ўтганди.
Иккинчи суҳбатдошнинг сўзларига кўра, Макрон музокаралардан сўнг атрофидагиларга Путин 2019 йилдаги учрашувдагига нисбатан «кескинроқ ва тарихни кўп гапирадиган» бўлиб қолгандек туюлганини айтган.
Reuters суҳбатдошларининг айтишича, Путин учрашув давомида Макронга Ғарб НАТОни собиқ иттифоқ давлатлари ҳисобига кенгайтиришни бошлаб, Россия олдидаги мажбуриятларини бузганини таъкидлаган.
Путин суҳбат давомида 1997 йилдаги воқеалар - Польша, Венгрия ва Чехия альянсга кириш учун таклиф олганини бир неча марта гапирган. У Ғарб ваъдасини бузиб, хиёнат қилганини билдирган.
Шунингдек, Владимир Путин Украина тарихига тўхталган. У 2014 йилдаги воқеаларни давлат тўнтариши деб атаган. Владимир Зеленскийни эса «АҚШ томонидан назорат қилинади» деган, деб ёзади агентлик.
Макрон ва Путин ўртасидаги музокаралар 7 феврал куни Москвада бўлиб ўтди. Музокаралар беш соатдан ортиқ давом этди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин