Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар берди Reuters.
Байден Путинни Украинага «бостириб кириш»ни давом эттириш Москва учун жиддий оқибатларга ва Россиянинг позицияси заифлашишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирди, деб маълум қилди Оқ уй.
Шунингдек, АҚШ президенти россиялик ҳамкасбини деэскалация ва дипломатияга чақирган.
Икки давлат президентларининг суҳбати қарийб бир соат давом этган. Кремлнинг билдиришича, мулоқот ўтказиш ҳақида Вашингтон илтимос қилган. Reuters манбасининг сўзларига кўра, Москва душанба куни президентлар ўртасида суҳбат ўтказишни сўраган, аммо Вашингтон суҳбат шанба куни ўтказилишини таклиф қилган. Россия бу таклифга рози бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди