Фото: Россия президентнинг матбуот хизмати
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат бир соатдан кўпроқ давом этди, деб ёзмоқда CNN Оқ уй вакилига таяниб.
Суҳбат чоғида Байден Вашингтон Украина атрофидаги кескинликни дипломатик йўл билан тартибга солишга ҳам, «бошқа сценарийларга» ҳам тайёр эканини айтган.
АҚШ президенти Украинага босқин юз берган тақдирда, Россия «зудлик билан ва оғир» оқибатларга дуч келишини, мамлакатнинг жаҳон минбаридаги мавқейига путур етишини маълум қилди, дейилади Оқ уй хабарида.
Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Путин ва Байден ўртасидаги суҳбатнинг моҳиятини «мувозанатли ва ишбилармонлик» руҳида деб атади. Путиннинг айтишича, Россия яқин орада АҚШ ва НАТОнинг хавфсизлик кафолатлари бўйича жавобларига расман муносабат билдиради. Суҳбатда Байден Россия Украинага бостириб кирган тақдирда, Ғарб унга қўлламоқчи бўлган санкцияларни эслатиб ўтди, лекин бунга алоҳида диққат қаратмади, дея қўшимча қилди Ушаков.
Россия президентининг ёрдамчиси АҚШ Россиянинг гўёки режалаштирилаётган агрессияси атрофида «сунъий равишда жазава қўзғатаётганини», «улар иттифоқчилар билан биргаликда Украинанинг ҳарбий мушакларини кучайтираётганини» таъкидлади.
12 февраль куни Байдендан аввал Путин Франция президенти Эммануэль Макрон билан ҳам телефон орқали гаплашган. Уларнинг суҳбати 1 соат-у 40 дақиқа давом этган. Музокаралар Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашувига бағишланган. Музокаралардан сўнг Елисей саройи берган баёнотда айтилишича, Путиннинг гаплари Россиянинг Украинага ҳужум қилишга тайёрлигидан далолат бермаган.
Бундан ташқари, 12 февраль куни Путин Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан гаплашган. Суҳбатда Россия ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, шунингдек, АҚШ ва НАТОнинг хавфсизлик кафолатлари бўйича Россия берган таклифларга муносабати муҳокама қилинган.
11 февраль куни АҚШ Россия Украинага бостириб киришга етарлича тайёргарлик кўргани ва «исталган вақтда» ҳужум бошлаши мумкинлигини даъво қилди. Россия Украинага ҳарбий тажовуз қилиш эҳтимолини рад этмоқда.
Охирги 24 соат ичида 20 дан ортиқ давлат ўз фуқароларига Украина ҳудудини тарк этишни ёки у ерга бормасликни тавсия қилди. АҚШ ўз дипломатларининг аксариятини Украинадан олиб чиқиб кетганини, Нидерландиянинг KLM авиакомпанияси эса мамлакатга парвозларни тўхтатганини эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди