1 363
«Россия Украинага айнан қайси санада ҳужум бошлашини олдиндан айтолмаймиз» — Байденнинг ёрдамчиси
Фото: Getty Images
АҚШ расмийлари Россия келаси ҳафтанинг исталган куни Украинага бостириб кириши мумкин, деб ҳисоблайди, аммо ҳужумнинг аниқ санасини билмайди. Бу ҳақда CNN телеканалида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан айтиб ўтди.
«Аниқ санани башорат қила олмаймиз, лекин аввал айтиб ўтганимиздек, биз Россиянинг Украинадаги кенг миқёсли ҳарбий амалиётлари исталган вақтда бошланиши мумкин бўлган вақт оралиғида турибмиз», — деди Салливан ҳужум 16 февралда бошланадими, деган саволга жавобан.
Аввалроқ Politico манбалари айнан 16 февраль санасини АҚШ президенти Жо Байден НАТОдаги иттифоқчиларига Россия агрессияси бошланишининг норасмий санаси сифатида кўрсатгани ҳақида хабар берганди.
Салливаннинг сўзларига кўра, Украина атрофидаги можаронинг кучайиши Пекин Олимпиадаси якунига қадар ҳам, ундан кейин ҳам содир бўлиши мумкин (ўйинлар 20 февралда тугайди). Бундан ташқари, Байденнинг маслаҳатчиси Россия дипломатик йўлни танлаши мумкинлигини ҳам тахмин қилди. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ ўз разведка маълумотларини мазкур эҳтимолий урушни бошлаш учун эмас, балки тўхтатиш учун тарқатмоқда.
11 февраль куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россия Украинага исталган вақтда ҳужум қилиши мумкинлигини, чунки Америка разведкаси маълумотларига кўра, у ўз чегаралари яқинида етарлича қўшин тўплаганини айтганди. Бунга жавобан Москва Вашингтонни вазиятни ошириб юборгани ва била туриб ёлғон маълумот тарқатгани учун қоралади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди