11:46 / 14.02.2022
2 688

«Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасига 10 минг кишилик армияни юборади

«Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасига 10 минг кишилик армияни юборади
Фото: AP Photo
«Толибон» ҳаракати Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош бўлган вилоятларига замонавий қурол ҳамда техника билан қуролланган 10 минг ҳарбийсини юбормоқда. Бу ҳақда «Толибон» Қуролли Кучлари бош штаби бошлиғи Қори Фассиҳуддин Фитрат маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».

«Мамлакатнинг шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларига жойлаштирилган, НАТО ва АҚШнинг энг замонавий техникалари билан қуролланган 10 минг кишилик армия ҳар қандай қуролли ҳаракатга қарши чора кўради», — деб ёзади Фитрат Twitter’даги саҳифасига.

«Толибон» вакилининг қўшимча қилишича, қисқа муддатларда жанговар самолётлар ҳам тайёр бўлади ва ушбу кучларни қўллаб-қувватлайди.
Афғонистоннинг шимолида жойлашган Балх вилояти Ўзбекистон билан, Қундуз, Тохар ва Бадахшон вилоятлари эса Тожикистон билан чегарадош.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил август ойида ҳокимиятни эгаллаган «Толибон» ҳаракатининг юқори лавозимли аъзоси Ваҳидулла Ҳошимий Афғонистон демократик давлатга айланмаслиги, унда шариат қонунлари амал қилишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Афғонистонда ҳокимият тузилмаси «Толибон» ҳукмронлигининг аввалги даври: 1996—2001 йиллардаги давлат тузилишига ўхшаш бўлади.

Сентябрь ўрталарида «Толибон» Аёллар масалалари бўйича вазирликни тугатиб, унинг ўрнига Саховатни тарғиб қилиш ва иллатларни йўқотиш вазирлигини тузгани, декабрь ойида Афғонистон миллий армиясини шакллантиришга киришгани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасига 10 минг кишилик армияни юборади