16:06 / 14.02.2022
1 074

Украинанинг олигарх ва бизнесменлари мамлакатни оммавий равишда тарк этмоқда

Украинанинг олигарх ва бизнесменлари мамлакатни оммавий равишда тарк этмоқда
Фото: Global Look Press
13 февраль куни Киевдан ичида украиналик олигарх ва бизнесменлар бўлган 20 га яқин чартер рейс ҳамда шахсий самолётлар учиб кетди. Бу каби ҳолат сўнгги олти йилдан бери биринчи марта кузатилмоқда, деб хабар беради «Украинсая правда».

Шу куни Украинани Ринат Ахметов (Forbes версияси бўйича энг бой украиналиклар орасида 1-ўрин) ва Борис Колесников (55-ўрин)нинг самолётлари Украинани тарк этган. Нашр маълумотларига кўра, аслида Ахметов мамлакатдан 30 январда чиқиб кетган, ҳозирда Киевдан унинг самолётларидан бири учиб кетган, холос. Колесников эса Украинада экани ва ҳеч қаерга кетмоқчи эмаслигини маълум қилган.

Сўнгги ҳафтада Украинани кўплаб бизнесменлар тарк этган. 30 январь куни Виктор Пинчук (Forbes рўйхатида 2-ўрин), 10 февралда — Вадим Новинский (8-ўрин) ва Александр Ярославский (9-ўрин), 12 февралда — Василий Хмелниский (29-ўрин) ва Вадим Столар (64-ўрин), 13 февраль — Андрей Ставницер (49-ўрин) ва Вадим Нестеренко (96-ўрин) мамлакатдан чиқиб кетган.

Ставницернинг вакили бизнесмен ҳозирда хизмат сафарида экани ва тез орада қайтишини билдирган. Хмелнискийнинг матбуот хизмати сафар олдиндан режалаштирилгани ва у 20 февралда қайтишини, бизнесменнинг фарзандлари Украинада эканини маълум қилган.

Нашр манбаларига кўра, украиналик тадбиркор, «Мухолифат платформаси — ҳаёт учун» фракцияси депутати Игорь Абрамович 50 кишилик самолёт буюртма қилган. Самолёт Киевдан Венага бизнесмен билан битта партияда бўлганнинг қариндошларини, шунингдек, бизнес-шерикларини олиб бориши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинанинг олигарх ва бизнесменлари мамлакатни оммавий равишда тарк этмоқда