11 февраль куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулдаги «Ваҳдетдин» қароргоҳида Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши аъзоларини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Сенатининг матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.
Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгашининг аъзоси Бахтиёр Сайфуллаев дастлаб Туркия раҳбарининг саломатлиги тикланганидан хурсандлигини билдириб, шахсан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия раҳбари Ражаб Эрдўғон ўртасидаги самимий муносабатлар Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги дўстона алоқалар тикланишига пойдевор бўлганини билдирган.
Шунингдек, Ўзбекистон президентининг сиёсий иродаси туфайли нафақат Марказий Осиёда муҳит тамоман янгиланиб, яхши қўшничилик алоқалари тиклангани, балки Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан мустаҳкам биродарлик ришталари боғлагани, ташкилотнинг тўлақонли фаолияти йўлга қўйилаётганига урғу берган. Бу фикрни Эрдўғон қўллаб-қувватлаб, 2022 йилнинг март ойи охирларида Тошкентга боришни режалаштираётгани, кузда Ўзбекистонда бўлиб ўтиши кутилаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити ушбу Ташкилот фаолиятини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этишига ишонишини билдирган.
«Сўзим якунида Иним Шавкатбей Мирзиёев Жаноби Олийларига самимий саломларим ва эзгу тилакларимни етказишингизни сўрайман», — деган Ражаб Тоййиб Эрдўғон.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 12 ноябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этганди. Ўшанда Шавкат Мирзиёев ўз нутқининг аввалида Ўзбекистон Туркий Кенгаш номини «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартириш ҳамда Туркманистонга ташкилотда кузатувчи мақомини бериш тўғрисидаги тарихий қарорларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган эди. Саммит якунида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказилиши тўғрисидаги қарорлар қабул қилинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди