Фото: «Booking.com»
«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессининг меҳмонхона бизнеси бошқарувидаги услуби танқид қилинди. Аргентиналик футболчининг MIM Hotels group ҳолдинги Андалусиядаги Кадис провинциясида жойлашган меҳмонхонани сотиб олди. Шундан сўнг меҳмонхонанинг 40 нафар ходими ишдан бўшатилди. Компаниянинг бу қарори норозиликларга сабаб бўлди.
«Меҳмонхонанинг содиқ мижозлари бор, 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида бу ерда ёзни ўтказадиган оилалар мавжуд. Ажойиб профессионалларни, менинг паноҳимдаги эркак ва аёлларни ишдан бўшатилишига йўл қўймаймиз.
25—30 йиллик тажрибага эга ходимлар бор эди. Меҳмонхонанинг янги раҳбарияти томонидан уларга етказилган илк хабар ишдан бўшатилгани ҳақида бўлди», — дейди Сан-Роке (Кадис провинцияси таркибига киради) мунисипалитети раҳбари Карлос Руис Боиш.
Бу Мессининг мазкур бизнесдаги олтинчи меҳмонхонаси ҳисобланади. Бундан аввал Лео Испаниядаги энг йирик тоғ-чанғи курорти Бакейра Беретда жойлашган меҳмонхонасини ишга туширганди. Футболчининг бошқа меҳмонхоналари Сижес (Каталония), Майорка, Ибица ва Андоррада жойлашган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади