Фото: Getty Images
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Украина президенти Владимир Зеленский ва украиналикларга мурожаат билан чиқди.
«Жаноб Зеленский! Масхарабозлик қилиш вақти тугади. Ножўя оқибатларнинг олдини олиш учун ўз халқингиз олдидаги бурчингизни бажариш вақти келди. Яъни нафақат Россия президенти, балки Украина президентининг ҳам имзоси турган Минск келишувларини бажариш зарурати ҳеч қачон бугунгичалик бўлмаган», — деб ёзди у Telegram-каналида.
У Минск келишувларидаги моддаларни оғишмасдан бажариш нафақат Москва ва Киев ўртасидаги қарама-қаршиликни бартараф этиши, балки умумий кескинликни пасайтиришини билдирди.
У шунингдек, Зеленскийни конституция ва ўз халқи хавфсизлигининг кафолати сифатида тинчлик ўрнатиш ва қон тўкишдан қочиш учун унга боғлиқ бўлган барча ишни амалга оширишга чақирди.
Қодиров украиналикларга ҳам мурожаат қилиб, украин халқи ва Украинани севишини таъкидлаган. Чеченистон раҳбари украин халқи тарихий адолатни ташқарининг ёрдамисиз тиклай олишига умид билдирган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади