Жаред Айзекман (чапда).
Фото: «The Verge»
Америкалик миллиардер Жаред Айзекман «SpaceX» кемасида фазога учиб, илк фуқаролик экипажи раҳбари бўлганди. Айзекман яна учта миссияда қатнашиши ҳақида «The Verge» хабар берди.
«Polaris» номи остидаги ушбу миссияларда янада узоқ масофали фазовий парвозлар кўзда тутилган.
Айзекман сотиб олган чипталарнинг иккитаси «SpaceX Crew Dragon» кемаси учун. Бу парвозларда миллиардер Ернинг юқори орбиталарига сафар қилади. У билан бирга «SpaceX»нинг икки ходими ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг бир нафар собиқ учувчиси парвоз қилади.
Парвоз муваффақиятли ўтса, «SpaceX Crew Dragon» одамларни орбитанинг энг юқори нуқтасига олиб чиқиш бўйича янги натижа қайд этади. «Crew Dragon» шу пайтгача Ернинг қуйи орбиталаригача бориб келган.
Миссиянинг сўнгги босқичи — «SpaceX»нинг инсон бошқарадиган биринчи кемаси «Starship»га старт берилиши ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади