Фото: ТАСС
Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Олаф Шолц билан музокара ўтказди. “Россия уруш бўлишини истамайди”, – деди Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Олаф Шолц билан ўтказилган музокаралардан кейинги матбуот анжуманида.
«Ҳозир жаноб федерал канцлер ва унинг ёшидаги одамлар, мен ҳам ўша авлодга мансубман, Европада уруш бўлишини тасаввур қила олмаслигини айтди. Бу албатта, Украина атрофидаги вазиятга нисбатан айтилди. Аммо биз Европадаги урушнинг гувоҳи бўлмадикми? Айнан НАТО блоки Югославияга қарши очган урушнинг», — деди Путин.
Россия президенти Белградга ракета-бомба зарбалари берилган ҳарбий операцияни эслатди. У Россия Европада уруш бўлишини хоҳламаслигини таъкидлади.
«Айнан шу боис музокаралар жараёни тўғрисидаги таклифларимизни илгари сурдик, бунинг натижаси барча учун тенг хавфсизлик тўғрисидаги келишув бўлиши лозим. Афсуски, таклифларимизга батафсил жавоб олмадик», — деди Путин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади