Украинада турли давлат идоралари ва катта банкларининг сайтлари фаолиятида бир неча соат давомида узилиш ҳамда тўхталишлар кузатилган. Бу ҳақда Украина ахборот хавфсизлиги маркази хабар қилган.
Қуйидаги сайтлар фаолиятида узилишлар кузатилган:
- Ички ишлар вазирлиги;
- Украина Қуролли кучлари;
- Украина маданият ва ахборот сиёсати вазирлиги;
- «Приватбанк»нинг мобил иловаси;
- «Ошадбанк»нинг мобил иловаси.
Мамлакатдаги Ахборот хавфсизлиги маркази банклар ва давлат тузилмаларининг сайтларига амалга оширилган DDoS-ҳужумлар ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.
Фото: Tjournal
«Приватбанк»нинг айрим фойдаланувчилари мобил иловага кира олмаяпти, бошқалар эса гарчи банк ҳисоб рақамидаги маблағлар ва охирги транзакциялар ҳақидаги маълумотлар кўринмаяпти. Инвесторларнинг маблағларига хавф йўқ, қолган молиявий операциялар ҳам одатий тартибда амалга оширилмоқда. Хакер кичик носозликларни юзага келтириш тактикасини қўллаган, сабаби катта тажовузкор режаларни амалга ошириш имконсиз, дейилади Украина ахборот хавфсизлиги марказининг хабарида.
«Приватбанк»нинг матбуот котиби Олег Серга мутахассислар сервисларни тиклаш ва носозликларни бартараф қилиш юзасидан техник ишларни амалга ошираётганини қайд этган.
«Ростан ҳам «Приват24» иловасидан фойдаланишда муаммолар кузатилган, мижозларнинг авторизациясида муаммолар мавжуд. Уларни бартараф этиш юзасидан мутахассислар томонидан ишлар амалга оширилмоқда. Улар сервислар фаолиятини яқин вақт ичида қайта тиклашига умид қиламиз. Айни вақтда узилишлар сабабига аниқлик киритяпмиз ва бу ҳақида алоҳида хабар берамиз», – деган банк вакили. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди