11:07 / 17.02.2022
1 347

Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олиш Минск келишувларини бузади — Кремль

Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олиш Минск келишувларини бузади — Кремль
Фото: Getty Images
Кремль ўзини ўзи мустақил дея эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларининг тан олиниши Минск келишувларини бузади деган фикрга қўшилади. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан суҳбатда маълум қилди, деб хабар беради Meduza.

«Албатта, тан олиниши Минск келишувларига мос келмайди. Бу ростдан ҳам шундай», — дейди Песков.

У Владимир Путин учун Донбассдаги вазиятни тартибга солишдаги асосий вазифа «Минск чора-тадбирлар пакетини амалга ошириш» эканини эслатиб ўтган.

Шу билан бирга, у Киевнинг Донецк ва Луганск аҳолисига Россия паспортларининг берилиши келишувларни бузади деган таъналарини рад этган. «Ушбу амалиёт Минск келишувларини бузиш ҳисобланмайди, шунчаки мазкур қисқа ва етарлича аниқ матнни бир марта ўқиб чиқиш кифоя. Шу сабабли ушбу айбловлар асоссиз», — дейди Песков.

Кремль вакилининг сўзларига кўра, Россия Донбасс аҳолисига «гуманитар сабабларга кўра» — «уларни ўз ватани рад этгани учун» паспорт бермоқда.

19 январь куни мамлакатдаги Коммунистик партия депутатларининг бир гуруҳи Путиндан Донецк ва Луганскни тан олиш борасидаги илтимос билан мурожаатни Россия Давлат думасига киритганди. Россия Давлат думаси 15 февраль куни мурожаатни президентга юборишга қарор қилган. Путин ҳужжатни изоҳлар экан, Донбассдаги муаммони ҳал этиш учун барча зарур ишларни қилиш кераклигини, «бироқ буларнинг барчасини, биринчи навбатда Минск келишувларини амалга ошириш имкониятларидан келиб чиқиб бажариш» лозимлигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олиш Минск келишувларини бузади — Кремль