Фото: Видеодан кадр
Москва вилоятидан олти ёшли спортчи қиз силтаб кўтариш бўйича мутлақ чемпион бўлди, деб хабар бермоқда 360tv.ru.
Котелниковода яшайдиган 6 ёшли Настя Сперанская 20 килограммлик штангани 25 марта кўтара олади. Қизнинг ўзи 21 килограмм вазнга эга. Ўтган йилнинг кузида у силтаб кўтариш бўйича Европа чемпиони бўлди. Бундай куч унга мерос бўлиб ўтган кўринади — Настянинг отаси ҳам, онаси ҳам силтаб кўтариш бўйича Россия чемпиони. Бироқ қизчанинг ўзи келажагини оғир атлетика билан боғлашни хоҳламайди.
Онасининг айтишича, аввалига улар қизларини рақсга беришди, лекин қизга бу ёқмади – қизча у ердан енгил атлетикага ўтди. Кейин таэквондога, тўрт ёшида эса оғир атлетика билан шуғуллана бошлади. Спорт зали ҳам уйнинг ўзида — жиҳозланган хона, мураббий эса отаси.
Фото: Видеодан кадр
Шифокорлар эса бундай эрта ёшда оғир атлетика билан шуғулланишда эҳтиёт бўлишни тавсия қилади.
Настя ҳам ҳамма қатори мушук, тошбақа, кучуклар билан ўйнашни яхши кўрадиган қувноқ соғлом бола. Машқ қилмаганда, албатта.
«Силтаб кўтаришда менга энг ёқадиган нарса бу натижа эмас, балки штанга билан ўйнашдир. Менга уни ирғитиш ёқади», — дейди қизнинг ўзи.
Аммо жиддий вазнга ўтаётганда, баъзида машқ қилишни хоҳламаслигини тан олади.
«Кўз ёшлар ҳам бўлиб туради. Бусиз қийин, албатта. Аммо у ҳали ҳам шуғулланишда давом этмоқда. Чунки у ўзига ишонган ва олдига мақсад қўйган қиз», — дейди унинг отаси Сергей.
Ота-онасининг ягона орзуси — қизини Олимпия чемпиони қилиш. Аммо Настянинг ўзи келажак учун бутунлай бошқача режалар тузган. У қўшиқчи, блогер ёки раққоса бўлишни хоҳлайди.
«Мен мураббий бўлишни ҳам истамайман. Чунки уларнинг ойлик маошлари кам. Бундан ташқари, бу иш менга ёқмайди. Мен болаларни қийнашни хоҳламайман. Хафа қилиш қўлимдан келмайди, шунинг учун ҳам бундай қилмоқчи эмасман», — деб тан олади Настя.
Ота-онаси эса Настя фикрини ҳали яна ўзгартиришига умид қилишяпти. Бундай ишбилармон қизчани фикридан қайтариш қийин бўлса керак. Нима бўлмасин, ота-онаси айтганидек, асосийси — Настянинг танлови. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди