
Фото: «Pikabu»
Британиянинг «InsureMyTrip» суғурта компанияси ёлғиз саёҳат қилувчилар учун дунёнинг энг хавфсиз шаҳарлари рейтингини тузди.
Ёлғиз саёҳатчи учун энг хавфсиз шаҳар — Саудия Арабистонидаги Мадинаи Мунаввара — 10/10 балл.
Иккинчи ўринда — Таиланднинг Чиангмай шаҳри, учинчи — Дубай (БАА). Киото (Япония) ва Макао (Хитой) кучли бешликда.
Рейтингда хавфсизлик борасида энг охирги ўринни Йоҳаннесбург (ЖАР) эгаллади. Шаҳарда жиноятчилик даражаси юқори.
Ёлғиш юриш тавсия этилмайдиган шаҳарлар рўйхатида Куала-Лумпур (2-ўрин, Малайзия), Деҳли (3-ўрин, Ҳиндистон) ва Жакарта (4-ўрин, Индонезия) каби йирик пойтахт-шаҳарлар бор.
Кўча жиноятлари кўп содир этилаётган Париж (Франция) ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан энг ёмон шаҳарлар бешлигига кирди (3,78/10 балл). Якка-ёлғиз юрувчи сайёҳлар бу шаҳарда чўнтаккесарларга осон ўлжа бўлишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар