Фото: Bloomberg
Инвестор Уоррен Баффетнинг кўп йиллик ҳамкори Чарли Мангер криптовалюталарни тақиқлашга чақириб, Хитойни унга бўлган кескин чекловлар учун мақтади. Бу ҳақда «Forbes.ru» хабар бермоқда.
Berkshire Hathaway компанияси вице-президенти Чарли Мангер биткоинни бозорга керак бўлмаган «каламуш заҳари» деб ҳисоблашини айтиб ўтди. Forbes нашрининг сўнги маълумотларига кўра, Мангернинг умумий бойлиги — 2,4 млрд доллар.
- Мен буни зудлик билан тақиқлашни истардим. Хитойликлар буни аллақачон қилганига қойил қоламан, — дейди миллиардер.
Мангер узоқ вақтдан бери суд ва адлия идораларини дастурий таъминот билан таъминловчи, газета ва журналлар нашр этувчи Daily Journal директорлар кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
- Биз сармоя киритаётган компаниялар рақобатчиларимизга қараганда кучлироқ ва арзонроқ. Шунинг учун биз Хитойдамиз, — деди Мангер.
Daily Journal яқинда Хитойнинг Alibaba компаниясидаги улушини оширди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди