Фото: «Riafan.ru»
Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Махсус мониторинг миссияси 16 февраль кечаси — 17 февраль тонгида Украина шарқидаги тўқнашув чизиғи яқинида 500 га яқин портлашни қайд этди. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида миссия раҳбари Яшар Халит Чевик маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Кузатувчилар 16 февраль оқшомидан 17 февраль Киев вақти билан соат 11:20 га қадар 500 га яқин портлашни санаган. Шундан сўнг, тўқнашув чизиғи бўйлаб яна 30 га яқин портлаш қайд этилган. «Шу сабабли кескинлик камайгандек кўриниши мумкин», — деган Чевик.
Қайд этилган умумий портлашлар сони бундан олдинги кунлардаги портлашлар сонидан бир неча баробар кўп. Хусусан, 15 февраль куни бир сутка давомида Донбассда 76 та портлаш қайд этилганди.
Махсус мониторинг миссияси раҳбарининг маълум қилишича, ЕХҲТ кузатувчилари томонларни ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилишга чақирган. «Вазият янада ёмонлашмаслиги учун зудлик билан деескалацияни осонлаштириш жуда муҳим», — дея қўшимча қилади Чевик.
17 февраль тонгида ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донбасс республикалари ва Украина ҳарбийлари бир-бирини ўт очишда айблаган.
АҚШ маълумотларига кўра, Россия Украина чегарасига 150 мингга яқин ҳарбийларни тўплаган. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 17 февраль куни ўтказилган БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россия Украинага яқин кунларда ҳужум қилишга ҳозирлик кўраётгани ва ҳозирда «ҳужум учун сабаб» тайёрлаётганини маълум қилган. Россия ҳукумати Украинага ҳужум уюштириши мумкинлигини рад этиб, қўшинларнинг кўчирилишини машғулотлар билан изоҳламоқда. 16 февраль куни Россия Қуролли кучларининг Жанубий ҳарбий округ бўлинмалари Қримда жойлашган полигонлардаги тактик машғулотлар якунлангач ярим оролни тарк этди. 17 февраль куни эса Ғарбий ҳарбий округининг танк армияси бўлинмалари ва моддий-техник таъминот бригадалари машғулотлар тугагандан сўнг доимий жойлашиш пунктларига йўл олган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди