Фото: Reuters
Украина НАТОга аъзо бўлиш йўлидан бормоқда ва бу амалга ошгунга қадар мамлакат Россия ва АҚШдан НАТОга аъзо бошқа давлатларга таклиф қилинганидан кам бўлмаган кафолат тизимини олиши керак. Бу ҳақда Владимир Зеленский «РБК-Украина» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
«Биз альянсга аъзо бўлиш йўлида эканлигимиз ҳақида гапириб келяпмиз. НАТО — аслини олганда, бугунги кунда Украина қўшилиши мумкин бўлган мавжуд хавфсизлик альянсларининг ягонаси. У ерда биз учун очиқ эшиклар позицияси мавжуд. Аммо бу йўл орасидаги масофа узоқ — йиллар ва ойлар, айниқса, эскалация амалга ошса», — дейди Украина президенти.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Россия имзолайдиган «глобал ҳужжат»ни қабул қилиш зарур. «Дунёнинг қудратлилари, жумладан, Қўшма Штатлар ва Россия ўтиради ва имзолайди, яъни шундай йўл борлигини. Аммо у ерда мамлакатимиз хавфсизлиги учун тўрт-бешта банд бўлиши керак. Шунда бу суҳбат бўлади» — дейди Украина президенти.
Зеленский Украина армиясини молиялаштириш ва энергетика хавфсизлигини хавфсизлик кафолатларига мисол сифатида эслатиб ўтган. У Украинага ўз ҳудудида «ўзгалар байроғини кўтариб олган ҳарбийлар» керак эмаслигини таъкидлаган. «Биз Россияга бу ерда базалари борлиги ва уларни ҳимоя қилишини айтиши учун ортиқча сабаб қолдирмоқчи эмасмиз», — дейди у.
Россия Европада хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларини 2021 йилнинг декабрида тақдим этганди. Январь ойида АҚШ ва НАТО Россия томонига жавоб юборди, Вашингтон ушбу ҳужжатларни ошкор қилмасликни сўради. Давлат департаменти ва альянс вакилларининг баёнотларида улар қурол назорати, шаффофликни ошириш ва хавфларни камайтириш бўйича мулоқотдан манфаатдор экани кўриниб турарди. Россия президенти Владимир Путин эса Россиянинг асосий талаблари «эътиборга олинмаганини» айтган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?