23:53 / 18.02.2022
2 098

Украина қуролли кучлари бош қўмондони ЛХР ва ДХР аҳолисига мурожаат билан чиқди

Украина қуролли кучлари бош қўмондони ЛХР ва ДХР аҳолисига мурожаат билан чиқди
Фото: ТАСС
Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний ҳужум бошланиши ва Россияга эвакуация қилиш зарурати тўғрисидаги ёлғонларга ишонмасликни сўраб ЛХР ва ДХР аҳолисига мурожаат қилди.

"Мен вақтинча босиб олинган ҳудудлар аҳолисига мурожаат қилмоқдаман – босқинчи ҳукуматнинг ёлғонларига ишонманг! Сизлардан навбатдаги хунрезлик мақсадида вазиятни издан чиқариш учун фойдаланишмоқда. Горловкадаги сув тозалаш иншоотларида хлор портлатишни режалаштирган қўпорувчи гуруҳлар тўғрисидаги маълумот ҳақиқатга мос келмайди", - деб ёзди Залужний Facebook саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, россиялик ёлланганлар вазиятни кескинлаштиришда давом этмоқда ва маҳаллий аҳолини чалғитмоқда.
"Босқинчи маъмуриятлар раҳбарларининг гўёки Украина қуролли кучлари ҳужум қилиши ва вақтинча босиб олинган ҳудудларни куч билан озод этиши тўғрисидаги баёнотлари ҳақиқатга тўғри келмайди. Мен тақдим этган маълумотни ЕХҲТ ҳам тасдиқлайди. Яна бир марта қайтараман, давлат ҳарбий-сиёсий раҳбарияти Украина шарқида ҳужум операциялари ўтказишни режалаштирмаган ва ўтказмайди", - деди Залужний.

Украина мудофаа вазирлиги ҳам мамлакат қуролли кучлари Донбассга ҳужум қилмаслигини билдирди. "Бу ёлғон. Украина армияси ҳеч қандай ҳужум ҳаракатларини режалаштирмаяпти ва тинч аҳолига хавф солиши мумкин бўлган ҳолатларда қурол қўлламайди", - дейилади вазирлик хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина қуролли кучлари бош қўмондони ЛХР ва ДХР аҳолисига мурожаат билан чиқди