Фото: Fotolia
БМТнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури (UNEP) мутахассислари инсоният учун асосий таҳдидларни маълум қилди. Тегишли ҳисобот ташкилот сайтида эълон қилинган.
БМТ инсоният учун энг асосий хавфлар қаторига кенг кўламли ўрмон ёнғинлари ва шовқин ифлосланишини киритган. Мутахассислар ушбу ҳодисаларни табиат ва инсон саломатлигига жиддий салбий таъсир кўрсатади деб ҳисобламоқда.
Экспертларнинг таъкидлашича, ўрмон ёнғинлари сабаб дарахтлар иссиқхона газларини ютувчи ўрнига уларнинг манбасига айланиб қолиши мумкин, ёнғинларнинг ўзи сувнинг ифлосланиши ва музларнинг эришига олиб келади.
Шовқиннинг ифлосланиши, ўз навбатида, сурункали асабийликни юзага келтиради ва уйқу сифатига таъсир қилади, бу эса юрак, руҳий касалликларга ва эшитиш қобилиятининг ёмонлашувига олиб келади.
Мутахассислар, шунингдек, экотизимларнинг синхронлашмаганини таҳдид қилувчи ҳодиса сифатида тан олган.
Аввалроқ Даниянинг Berlingske нашри журналисти Ларс Хенрик Огор Ердаги ҳаёт учун асосий хавф дея супервулқонларни атаганди. АҚШ президенти Жо Байден эса иқлимнинг ўзгариши — бу инсониятнинг мавжудлигига таҳдид эканини маълум қилган эди.
БМТнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури 1972 йилда яратилган. Унинг вазифалари глобал халқаро миқёсда ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда атроф-муҳит ва иқлимни муҳофаза қилишни қўллаб-қувватлашдир.
Бундан олдин ЖССТ 15 йил ичида биринчи марта ҳаво сифати бўйича тавсияларини кучайтиргани тўғрисида хабар берилганди. Ҳаво ифлосланишидан йилига 7 миллион киши вафот этади — бу чекиш оқибатидаги ўлим даражасига яқиндир. Канада ва Британия олимлари гуруҳи томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра эса иқлим ўзгаришлари сабаб Ер 500 йилдан сўнг яшаш учун яроқсиз ҳолга келиб қолади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?