14:20 / 19.02.2022
1 502

Донецк аҳолисини Россияга эвакуация қилиш жараёнлари суратларда

Донецк аҳолисини Россияга эвакуация қилиш жараёнлари суратларда
18 февраль куни ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР расмийлари Украина атрофидаги эскалация инқирози фонида фуқаролар Россияга эвакуация қилинишини эълон қилди. Қочоқлар Ростов вилоятига жойлаштирилади, деб хабар беради «РБК».

Фото: Reuters
ДХР аҳолиси республика ҳудудидан автобусларда олиб чиқиб кетилмоқда. Республика раҳбари Денис Пушулиннинг сўзларига кўра, биринчи навбатда болалар, аёллар ва кексаларни олиб кетиш ташкиллаштирилган.

Фото: «Дан-news.инфо»
Тан олинмаган республика Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ДХРдан жами 700 минг кишини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда. Улар Ростов вилоятига жойлаштирилади. Ҳозирда у ердаги санаторийлар, соғломлаштириш лагерлари ва дам олиш базаларида 3,2 минг кишилик жой тайёрланган. Яқин вақт ичида жойлар сонини 10 мингга етказиш кутилмоқда.

Фото: Reuters
ДХРда эвакуация эълон қилингани фонида банкоматлар қаршисида узундан узоқ навбатлар юзага келишни бошлаган.

Фото: «ТАСС»
Россиянинг бир қатор, жумладан, Челябинск, Пенза, Калужа ва Владимир вилоятлари қочоқларни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилган.

Фото: «Дан-news.инфо»

Фото: Telegram / @itsdonetsk

Фото: «Дан-news.инфо»

Фото: Reuters

Фото: Telegram / @itsdonetsk

Фото: «Дан-news.инфо»

Фото: «РИА Новости»

Фото: «ТАСС»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Донецк аҳолисини Россияга эвакуация қилиш жараёнлари суратларда