18:53 / 19.02.2022
1 155

Брэд Питт Анжелина Жолини судга берди: бу сафар болаларни деб эмас

Брэд Питт Анжелина Жолини судга берди: бу сафар болаларни деб эмас
Фото: Getty Images
Брэд Питт собиқ хотинини Stoli Group Tenute del Mondo вино заводи учун судга берди, деб хабар бермоқда PeopleTalk нашри.

Гап шундаки, улар турмуш қурганидан сўнг вино заводини биргаликда сотиб олишган, аммо ажрашгандан сўнг Анжелина Жоли ўз улушини россиялик тадбиркор Юрий Шефлерга сотиб юборган.

Актёр Жоли ва Шефлер ўртасидаги келишувни бекор қилишни талаб қилмоқда, чунки у бу шартларга рози бўлмаган, аммо актриса буни собиқ эри билан муҳокама қилмаган. Питнинг сўзларига кўра, у виночиликни ривожлантириш учун кўп пул ва куч сарфлаган, Юрий Шефлер эса «бизнесга зарар келтирган». Аввалроқ Анжелина Жоли ва Брэд Питт бир-бирининг розилигисиз ўз акцияларини сотмасликка келишиб олган эди.

Фото: Getty Images
Брэд Питт ва Анжелина Жоли 2016 йилда ажрашганидан кейинги беш йил давомида суд залида болалари учун шиддатли кураш олиб борди. Яқинда актёр ҳам фарзандларга васийлик ҳуқуқига эга бўлди, аммо Жоли бундан норози бўлиб, апелляция шикояти берди ва судьяни ишдан четлатди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Брэд Питт Анжелина Жолини судга берди: бу сафар болаларни деб эмас