Фото: president.gov.ua
Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путинга учрашишни таклиф қилди. У бу таклифни Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда билдирди.
"Мен Россия президенти нима хоҳлаётганини билмайман, шунинг учун учрашишни таклиф қиламан", – деди Зеленский.
У шунингдек, Украина урушни тугатиш учун исталган шаклда ва исталган жойда музокара ўтказишга тайёрлигини айтди.
"Париж, Берлин, Минск, Истанбул, Женева, Брюссел, Нью-Йорк ёки Пекин – менга Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича дунёнинг қайси нуқтасида келишишнинг фарқи йўқ. Тўртта, еттита ёки юзта мамлакат иштирок этиши ҳам аҳамиятсиз – асосийси, улар орасида Украина ва Россия бўлиши керак", – деди Украина раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, тинчлик нафақат Украина, балки бутун дунёга керак.
"Ҳеч ким Украинани Ғарб ва Россия ўртасидаги қулай ва "абадий" буфер деб ўйламайди деган умиддаман. Бу ҳеч қачон бўлмайди, бунга ҳеч ким йўл қўймайди", – деди Зеленский. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди