10:15 / 20.02.2022
1 638

Ғарбнинг Россияга киритадиган санкцияларидан МДҲдаги қайси давлатлар энг кўп жабр кўради?

Ғарбнинг Россияга киритадиган санкцияларидан МДҲдаги қайси давлатлар энг кўп жабр кўради?
Фото: ТАСС
Moody`s халқаро агентлиги Ғарбнинг Россияга қарши киритадиган санкциялари оқибатларини баҳолади. Агентлик жазо чоралари кучли таъсир қиладиган МДҲ мамлакатларини санаб ўтди.

Қайд этилишича, бу мамлакатлар учун асосий хатарлардан бири меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари миқдори камайиши бўлади.

Агентлик Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Молдова ва Тожикистонни Россияга қарши киритиладиган санкциялардан энг кўп жабрланадиган мамлакатлар сифатида кўрсатган.

Агарда санкциялар Россия иқтисодиётини жиддий тарзда секинлаштирмаса, бу мамлакатлар учун хатар унчалик юқори бўлмаслиги айтилган.

Ғарб Украинага ҳужум бошланган тақдирда Россияга қарши санкциялар киритишга тайёрланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғарбнинг Россияга киритадиган санкцияларидан МДҲдаги қайси давлатлар энг кўп жабр кўради?