Фото: EPA
Украина қўшма кучлар операцияси штабининг хабар беришича, Донбассда россияпараст айирмачилар томонидан содир этилган отишмалар натижасида икки украиналик аскар ҳалок бўлган, яна тўрт нафари яраланган.
Украина ҳарбийлари 19 февраль куни ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилишига оид 136 та ҳолатни қайд этган, бир кун олдин эса 66 та шундай ҳодиса кузатилганди. Қўшма кучлар штабига кўра, Киев назоратидаги 30 дан ортиқ аҳоли пунктлари ўққа тутилган.
Американинг CNN телеканали хабар беришича, 19 февраль куни Донбассда Украина ички ишлар вазири Денис Монастирскийга ҳамроҳлик қилаётган CNN журналистлари ва Франциянинг France-Presse агентлиги мухбирлари отишма ичида қолган.
Ўша куни Украина президентини қўллаб-қувватловчи «Халқ хизматкори» партиясининг вакили Юлия Палийчук ҳам Донбассдаги фронт чизиғида кетаётган Украина парламенти аъзолари ва хорижлик журналистлар миномётдан ўққа тутилганини айтди.
«Украина-24» телеканали отишмада украиналик депутатлар ва хорижлик журналистлар жабрланмаганини хабар қилди.
Тан олинмаган Луганск Халқ Республикаси (ЛХР) вакиллари 20 февралга ўтар кечаси Украинанинг ЛХР позицияларига уюштирган ҳужуми натижасида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини айтмоқда.
ЛХР халқ милицияси вакили Иван Филипоненконинг сўзларига кўра, украиналик ҳарбийлар Пионерское аҳоли пунктида ҳужум уюштиришга уринган, бу эса «бешта турар жой биносининг вайрон бўлишига ва тинч аҳоли орасида қурбонларга олиб келган». Шунингдек, у тўқнашув натижасида «душман йўқотишларга учраб, ортга чекинганини» таъкидлади.
Ушбу маълумот қуролли можаро авж олгандан кейин ЛХР вакилларининг тинч аҳоли ўлими ҳақида берган илк баёноти бўлди. Қурбонлар ҳақидаги маълумотлар ҳозирча мустақил тасдиқланмаган. Украина томони ҳам 20 февралга ўтар кечаси ўз ҳарбийлари орасида бирорта йўқотиш тўғрисида хабар бермаган.
Ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск ва Донецк Халқ Республикалари Украинани ушбу ҳудудларга қарши кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик кўришда айбламоқда. Шу муносабат билан 18 февраль куни ҳудудлардан аёллар ва болаларнинг оммавий эвакуацияси ҳақида эълон қилинди. Украина ҳукумати Донбассда ҳеч қандай ҳужумни режалаштирмаганини айтиб, ЛХР ва ДХР баёнотларини провокация деб атади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди