Донбассдаги вазиятнинг кескинлашуви сабабли Россия ва Беларусь қўшма машғулотларни давом эттиради

Фото: Спутник
Россия ва Беларусь Донбассдаги вазият кескинлашгани муносабати билан Қуролли кучларининг ҳужумларга жавоб қайтариш маҳоратини биргаликда текшириш бўйича машғулотлар муддатини узайтиради. Бу ҳақда Беларусь Мудофаа вазирлигига таяниб, Meduza хабар берди.
Вазирлик раҳбари Виктор Хрениннинг сўзларига кўра, текширув давомида машғулотларнинг олдинги босқичида ёритилмаган мудофаа босқичлари «пухта ишлаб чиқилади».
«Машғулотларнинг бош мақсади ўзгаришсиз қолди – бу умумий чегараларимиз яқинида ғаразли ниятдаги ҳарбий тайёргарликка адекват жавоб бериш ва кескинликни пасайтириш чораларини кўришдан иборат», — дейди Хренин.
10 февралда Беларусь ҳудудида бошланган «Иттифоқчилик жасорати» қўшма машғулотлари 20 февралда тугаши керак эди.
Қўшма Штатлар Россия бу машқлардан Украинага бостириб кириш учун фойдаланиши мумкинлигини даъво қилганди. Москва буни рад этиб, ҳарбийлар машғулотлардан сўнг Россия Федерацияси ҳудудига олиб кетилишини таъкидлаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг