1 311
Украина мудофаа вазири: Россияга эвакуация қилинган Донбасс аҳолиси ўз уйларига қайтмоқда
Фото: Reuters
Украина мудофаа вазири Алексей Резников «1+1» телеканалига берган интервьюсида Донбассдан Россияга эвакуация қилинган фуқаролар мустақил равишда уйларига қайтаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу аҳолини Россияда «ҳеч ким боқмайди ва бошпана бермайди».
Вазир Россия ОАВларининг Донецк ва Луганск халқ республикаларидаги Украина фуқаролари оммавий равишда кўчирилаётгани тўғрисидаги хабарларини «майнавозчилик» деб атаган.
«Улар бир неча минг кишини намойишкорона олиб чиқди. Ҳозирда разведкамизнинг аниқ маълумотларига кўра, одамлар ўз уйларига мустақил равишда қайтмоқда. У ерда фуқароларни ҳеч ким боқмайди, бошпана бермайди. Бу ‘Мосфильм’ ёки уларда кино билан шуғулланувчилар учун ҳақиқий ‘постановка’», — дейди Резников.
Шунингдек, Украина мудофаа вазири Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми «эртага ёки индин» содир бўлиши мумкинлиги ҳақида гапиришни ноўрин деб ҳисоблайди. «Ҳозирча Россиянинг зарба берувчи кучлари Украинани ўраб олган бирон бир жойда ҳали шакллантирилмаган. Шу сабаб эрта-индин ҳужум бўлиши ҳақида гапириш, менимча, ноўрин. Аммо бу хавф кам ёки таҳдид йўқлигини англатмайди», — дейди вазир.
Резниковнинг қайд этишича, Украина 22 февраль куни Россия Давлат думасида кўриб чиқиладиган Украина масаласини диққат билан кузатиб боради.
«Келинглар, 22-санани кўрамиз, у ерда шомонларга хос воқеа содир бўлади, улар чилдирмалари билан тўпланиб, балки бирор қизиқарли аҳмоқона қарор қабул қилади. Бироқ ўйлашимча, ушбу қарор Россия томонидан Минск келишувларидан воз кечишга олиб келади. Биз буни кузатиб борамиз», — дея таъкидлайди вазир.
18 февраль куни ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР расмийлари Украина атрофидаги эскалация инқирози фонида фуқаролар Россияга эвакуация қилинишини эълон қилганди. Бир қатор ОАВлар ДХР аҳолиси республика ҳудудидан автобусларда олиб чиқиб кетилаётгани ҳақида ёзган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди