09:19 / 22.02.2022
1 109

Путин Донбасс ва Луганск Халқ Республикалари мустақиллигини тан олди

Путин Донбасс ва Луганск Халқ Республикалари мустақиллигини тан олди
Россия президенти Владимир Путин Украина билан чегаралардаги вазият юзасидан халққа мурожаат йўллади.

Путин ўз мурожаати давомида Украинанинг Россия учун шунчаки қўшни давлат эмаслиги, балки мамлакат тарихининг бир қисмига айланганини таъкидлаган. Путиннинг сўзларига кўра, замонавий Украинага Ленин асос солган, ушбу мамлакат ҳудуди Россия империясидан СССРга ўтган, кейинчалик иттифоқ парчалангач, унинг бойликлари талон-торож қилинган.

«Украинада коррупция аввалгидан ҳам яхшироқ гуркирамоқда, коммунал тўловларнинг нархлари ошган, айримларда уларни тўлаш учун маблағ етишмаяпти», — дея қайд этган ўз мурожаатида Путин.

Шунингдек, у АҚШ элчихонаси Евромайдонни қўллаб-қувватлаш учун кунига бир миллион доллар маблағ сарфлагани, Украина қуролли кучлари НАТО томонидан бошқарилаётганини таъкидлади.

«Украинанинг ўз ядро қуролини яратмоқчи эканлиги шунчаки айтилган гап эмас, уларда Собиқ иттифоқ давридан қолган имкониятлар мавжуд. Украинанинг НАТОга кириши Россия учун тўғридан-тўғри таҳдид бўлади», — деган Россия президенти.

Унинг сўзларига кўра, қримликлар ва севастополликлар 2014 йилда НАТОнинг Қримда ўз инфратузилмасини кенгайтириш борасидаги режаларини барбод қилган.

«Бизни НАТОнинг тинчликсевар ва мудофаа иттифоқи эканлигига ишонтиришга уринишмоқда. Лекин бу каби сўзлар ортида нима ётганини биламиз. 1945 йил ва Германиянинг бўлиниб кетганини эслашнинг ўзи кифоя қилади. Украинанинг НАТОга ҳозир қўшилиши ёки бу ишнинг кейинроқ содир бўлиши Россия учун ҳеч нарсани ўзгартирмайди», – деган Путин.

Путиннинг сўзларига кўра, у бу ҳақда биринчи марта гапирмоқда: 2000 йилда у ўша вақтда АҚШ президенти бўлган Билл Клинтондан Вашингтон Россиянинг НАТОга киришига қандай муносабат билдириши ҳақида сўраган ва Клинтон ушбу таклифга анча босиқ реакция билдирган.

«Ғарб биз билан дўст бўлишни истамаса, душманлик сиёсатини олиб боришнинг нима кераги бор? Жавоб оддий: АҚШ сайёрамизда Россиядек мустақил ва катта мамлакатнинг борлигига чидаб тура олмайди», – дея қайд этган Путин.

У сўзини давом эттириб НАТОнинг кенгайиш тарихи ва ташкилотнинг Россияга туғдираётган хавфига тўхталди. НАТОнинг асосий рақиби Россия экани, у русларга қарши ишлатадиган қурол эса Украина бўлишини тахмин қилди.

Альянсда Россиянинг хавфсизлик борасидаги хавотирларига очиқчасига тупуриб қўйишгани, бироқ Москва ҳам бунга хотиржам қараб турмаслигини ваъда қилди.

«Тупурдик уларга. Улар ҳам ит ҳурар, карвон ўтар мақолига мос иш қилишади, деб ўйлайман», — деган Путин.

Путиннинг таъкидлашича, ҳозир юзага келган вазиятда Россия ўз дахлсизлигини сақлаш учун жавоб чораларини кўриш ҳуқуқига эга. Шунингдек, у Украина раҳбарияти эмас, балки мамлакатда «тепада ўтирганлар» Донбассда 2014–2015 йилларда кузатилган нотинчликни қайтадан бошлашга уринади, Донбасс блокадаси тўхтамайди ва бунинг охири ёки чегараси йўқ. Ғарб эса давом этаётган геноциднинг тўхтамаслигини ёқлаб чиқади ва бундан манфаатдор, деб ҳисоблайди Путин.

«Зудлик билан ДХР ва ЛХР суверенитетини тан олишга чақираман. Россия Федерацияси кенгашидан қароримни қўллаб-қувватлаш ва дўстлик ҳамда ҳамкорлик масалаларидаги шартномаларни ратификация қилишни сўрайман. Ҳужжатлар яқин вақт ичида тайёрланади ва имзоланади» – деган Путин.

Россия президенти онлайн эфир вақтида икки республика мустақиллигини тан олиш юзасидан ҳужжатларни имзолаган. ДХР ҳамда ЛХР раҳбарлари Пасенчик ва Пушилин ҳам Россия билан муносабатлар тўғрисидаги келишувларни тасдиқлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Донбасс ва Луганск Халқ Республикалари мустақиллигини тан олди