Фото: «Кремлin.ru»
Россиялик ҳарбийлар ДХР ва ЛХР ҳудудларида тинчлик сақланишини таъминлайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган республикалар мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонларида келтирилган, деб хабар беради «РБК».
Фармонларга кўра, ҳарбийлар ушбу функцияларни дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам шартномалари тузилгунга қадар бажаради.
«Россия Мудофаа вазирлиги ушбу фармоннинг 3-бандида кўрсатилган шартнома тузилгунга қадар Россия Қуролли кучлари томонидан Донецк Халқ Республикаси ҳудудида тинчликпарварлик функцияларини бажаришни таъминласин», — дейилади ДХРнинг тан олиниши бўйича имзоланган фармонда. Худди шу каби жумла ЛХРнинг тан олиниши тўғрисидаги фармонда ҳам келтирилган.
Фармонларда республикалар суверенитети ва мустақиллигини тан олишдан ташқари, Россия Ташқи ишлар вазирлигига «Донецк томони» ва «Луганск томони» билан дипломатик муносабатларни ўрнатиш учун музокаралар ўтказиш вазифаси юкланган.
Шунингдек, Россия дипломатик идорасига манфаатдор ижро ҳокимияти органлари иштирокида ДХР ва ЛХР билан дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича музокаралар олиб бориш топширилган.
Путин 21 февраль куни ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Ҳужжатларга, шунингдек, республикалар етакчилари Денис Пушулин ва Леонид Пасечник имзо қўйган. Бундан олдин Путин мурожаат билан чиқиб, Донбассдаги вазият кескин тус олганини маълум қилди. Бундан ташқари, у Украинани «қўғирчоқ режимга эга мустамлака» деб атаган ва расмийларни аҳолини руссизлаштириш ҳамда фуқароларга нисбатан репрессияларда айблаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди