Фото: Украина президенти офиси
Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путиннинг Донецк ва Луганск Халқ Республикалари мустақиллигини тан олиш ҳақидаги қароридан сўнг украиналикларга мурожаат қилди.
- Тарихдан олиб узоқ маъруза қилишга вақтимиз йўқ – ўтмишдан гапирмайман, бугун ва келажак ҳақида гапираман. Украинанинг халқаро тан олинган чегаралари аввалгидек қолади. Хотиржамлик ва ўзимизга ишончни сақлаймиз. Уйқусиз тун учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Россиянинг охирги ҳаракатлари мамлакатимиз суверенитетини бузиш бўлди; Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олиш Россиянинг Минск келишувларидан бир томонлама чиқиб кетишини англатади. Россия бугунги ҳаракатлари билан аслида 2014 йилдан бери Донбассда бўлиб турган қўшинларини қонунийлаштирмоқда. Буёғига нима бўлади?
Биз тинчлик истаймиз ва ҳаракатларимизда изчилмиз. Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, ‘Норманд тўртлиги’нинг фавқулодда йиғилишларини ўтказишни талаб қилдик. Ким бизнинг дўстимиз ва ҳамкоримиз эканини, ким Россияни фақат сўз билан қўрқитишда давом этишини тушуниб оламиз.
Украина шахсий ва жамоавий мудофаа ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Энди тартибсиз ҳаракатлар учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Биз тинч йўлдан юрамиз, ортимиздан эса ҳақиқат эргашади. Биз ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз, ҳеч кимга ҳеч нарса бермаймиз. Ҳозир 2014 йилнинг февраль эмас, 2022 йилнинг феврали. Бизда бошқа давлат, бошқа армия бор. Бизнинг мақсадимиз — Украинадаги тинчлик, — дея нутқини якунлади Украина президенти.
22 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск Халқ Республикалари мустақиллигини тан олди. ДХР ҳамда ЛХР раҳбарлари Пасенчик ва Пушилин ҳам Россия билан муносабатлар тўғрисидаги келишувларни тасдиқлади.
Шундан сўнг АҚШ президенти Жо Байден ДХР ва ЛХРга нисбатан санкцияларни қўллаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармонда таъкидланишича, Москва томонидан республикаларнинг тан олиниши «Россиянинг Минск келишувларида белгиланган мажбуриятларига» мос келмайди, шунингдек, Украина суверенитети, барқарорлиги ва тинчлигига таҳдид уйғотади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди