Фото: «Кремлin.ru»
Россия президенти Владимир Путин томонидан Донецк ва Луганск Халқ Республикаларини тан олиш тўғрисидаги қарорни Сурия, Жанубий Осетия ва Абхазия қўллаб-қувватлади, деб хабар беради «Российская газета».
Хусусан, Россия Давлат думаси Мудофаа қўмитаси раисининг ўринбосари Дмитрий Саблин Сурия президенти Башар Асад у билан суҳбатда ДХР ва ЛХРни тан олишга тайёрлигини билдирганини маълум қилган.
«Кутилаётган, асосли ва ўринли қарор», деган Жанубий Осетия ҳамда Абхазия ДХР ва ЛХРнинг тан олиниши ҳақида. «Мулоҳазакорлик ғалаба қозонишига умид қилиб, Россия ақл бовар қилмас сабр ва чидамлиликни кўрсатди. Ушбу умидлар Украина раҳбариятининг ҳаракатлари билан пучга чиқарилди», — дейди Жанубий Осетия раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.
Абхазия президенти Аслан Бжания эса Россия президенти Владимир Путиннинг қарорини олқишлаб, уни «адолатли ва геосиёсий воқеликни адекват баҳолашга асосланган», деб атаган.
Бундан ташқари, ДХР ва ЛХРни тан олиш тўғрисидаги қарор Ямандаги хусийлар раҳбарияти томонидан ҳам қўллаб-қувватланган. Ҳаракат баёнотида таъкидланишича, улар «Донецк ва Луганскни мустақил республикалар сифатида тан олинишини қўллаб-қувватлайди».
Путин 21 февраль куни ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Ҳужжатларга, шунингдек, республикалар етакчилари Денис Пушулин ва Леонид Пасечник имзо қўйган. Бундан олдин Путин мурожаат билан чиқиб, Донецкдаги вазият кескин тус олганини маълум қилди. Бундан ташқари, у Украинани «қўғирчоқ режимга эга мустамлака» деб атаган ва расмийларни аҳолини руссизлаштириш ҳамда фуқароларга нисбатан репрессияларда айблаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди