Фото: «ТАСС»
Ўзини ўзи республика деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларининг халқ кенгашлари Россия билан дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Ратификация тўғрисидаги қарорлар ДХР ва ЛХР парламентларида бир овоздан қабул қилинган.
21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХРнинг мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолаган эди, шунингдек, Давлат Думасига бир томондан Россия ва иккинчи томондан ДХР/ЛХР республикалари ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритган эди.
Давлат Думаси ва Федерация Кенгаши 22 февраль куни Луганск ва Донецк халқ республикалари мустақиллигини тан олишни маъқуллаши ҳамда дўстлик ва ҳамкорлик шартномаларини ратификация қилиши кутилмоқда.
Вазиятнинг кескинлашуви фонида Донецк Халқ Республикаси 1995–2004 йилларда туғилган фуқароларини ҳарбий хизматга чақирмоқда, тегишли фармонни ДХР раҳбари Денис Пушилин имзолади.
«1995–2004 йилларда туғилган, захирада бўлмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилсин», — дейилади 22 февраль куни ДХР раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинган фармонда.
Бундан ташқари, фармон 55 ёшдан ошган эркакларни ихтиёрий равишда хизматга олиш имконини беради.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг махсус кузатув миссияси сўнгги кунларда Донбассда ўт очиш интенсивлиги кескин ошганини қайд этди. Минтақадаги кескинликнинг кучайиши фонида ДХР ва ЛХР ҳукумати аёллар ва болаларни Россиянинг Ростов вилоятига эвакуация қилишни бошлади. Шунингдек, республикаларда умумий сафарбарлик эълон қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди