Фото: Tengrinews.kz
Қозоғистонда январь ойида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг Ўзбекистоннинг 14 нафар фуқароси қўлга олинган ва ҳамон ҳибсда қолмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Элвира Азимовага асосланиб, Tengrinews хабар берди.
«Айни вақтда оммавий тартибсизликлар сабаб ҳибсга олинган ва тергов изоляторларида 18 нафар хориж фуқароси сақланмоқда. Уларнинг 14 нафари — Ўзбекистон, икки нафари — Россия, қолган икки нафари эса Қирғизистон фуқаросидир», деган омбудсман.
У ҳибсга олинганлар сақланаётган ёпиқ муассасалар мониторингини ҳам эълон қилган. Унга кўра, дастлабки кунларда вақтинчалик сақлаш изоляторлари ва қўлга олинганлар етказилган қўшимча биноларда ҳибсга олинганлар кўплиги туфайли ичимлик суви ва озиқ-овқатдан ўз вақтида фойдалана олмаслик ҳолатлари билан боғлиқ муаммолар кузатилган, кейинроқ вазият яхшиланган.
Ўзбекистон ТИВ расмийси хабар беришича, Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси Қозоғистон ТИВига нота юборган.
«Ушбу хабарга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборди», дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг Нур-Султондаги элчихонаси, шунингдек, Олма-ота ва Ақтау шаҳарларидаги Бош консулхоналар Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг жойлардаги вакиллари билан доимий алоқада бўлиб тургани қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди