23:51 / 22.02.2022
1 485

Украина ва Россия ўртасидаги вазият иқтисодиёт ҳамда бозорларга қандай таъсир ўтказмоқда?

Украина ва Россия ўртасидаги вазият иқтисодиёт ҳамда бозорларга қандай таъсир ўтказмоқда?
Фото: Bloomberg
Россия—Украина можароси глобал миқёсда қимматли қоғозлар учун ҳафтанинг оғир бошланиши бўлди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Украина атрофидаги зиддиятлар кучайганидан кейин Европа ва Осиёда қимматли қоғозлар аллақачон тушиб кетган. Бозор қийматининг йўқолиши, тахминан, 1 трлн долларни ташкил қилиши мумкин.

Россия фонд бозори «қора душанба»ни бошдан кечирди. Рубль йўқотишлари 3,3 фоизга етди. Москва фонд бозорлари эса доллар билан ифодаланган RTS индекси 13,2 фоизга тушиб кетди.

Рубльга асосланган MOEX Россия индекси бир йил ичида энг паст даражага — 10,5 фоизга пастлади. Шу тариқа ушбу индекс октябр ойидаги чўққисидан 30 фоизга тушиб кетди.

Ғарб давлатлари Россияга қарши кескин санкциялар қўллаши мумкин. Шу сабабли Россия қимматли қоғозлари катта зарар кўрмоқда. Россиянинг асосий қимматли қоғозлари индекси бир ҳафта давомида 19 фоизга тушиб кетди.

Бундан ташқари, Буюк Британия Россиянинг қуйидаги бешта банкига нисбатан санкциялар киритмоқда:

«Россия» банки;
IS Bank;
General Bank;
«Промсвязбанк»;
«Черноморский банк».

Савдогарларга бўлган санкциялар хавфи ортаётгани сабабли Россия бозорлари чекинмоқда.

Рубль курси бир неча йиллардан бери энг паст даражага тушиб кетиб, ҳозирда дунёдаги энг ўзгарувчан валюта бўлиб турибди. Воқеалар ортидан февраль ойида сармоядорлар хавфсизроқ инвестицияларга интилишлари сабабли олтиннинг нархи янада кўтарилиши кутилмоқда. Ҳозирда унинг нархи июнь ойидан бери энг юқори даражага кўтарилди.

Рақамли валюталар сешанба куни Украина билан боғлиқ геосиёсий таранглик глобал бозорларни ҳаяжонга солиб қўйган бир пайтда кескинлашди.

Эрта тонгда биткоин 36 370 долларгача тушиб кетди. Бу икки ҳафтадан кўпроқ вақт ичида энг паст даражага тушди. Дунёдаги энг йирик криптовалюта кейинчалик ўз йўқотишларини қисқартирди, 24 соат ичида савдо 3 фоизга тушиб 37 495 долларни ташкил қилди.

Бошқа рақамли активларнинг нархи ҳам пасайиш жараёнида.

Таҳлилчилар бу пасайишни Россия—Украина инқирози туфайли кескинлашгани билан изоҳладилар. Россия президенти Владимир Путин душанба куни Украина шарқидаги икки минтақани мустақил деб эълон қилганидан бир неча дақиқа ўтиб қўшин киритишни буюрди.

Reuters нашрининг маълум қилишича, энг жиддий чоралардан бири Россия банкларини SWIFT банк тизимидан узиб қўйиш бўлади. Россия давлат облигацияларига эга бўлган Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва АҚШ инвестиция фондлари уларни тўлиқ тақиқлаши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ва Россия ўртасидаги вазият иқтисодиёт ҳамда бозорларга қандай таъсир ўтказмоқда?