07:00 / 23.02.2022
993

Оқ уй расмийлари Россиянинг ҳаракатларини Украинага бостириб кириш деб атади

Оқ уй расмийлари Россиянинг ҳаракатларини Украинага бостириб кириш деб атади
Фото: Getty Images
Оқ уй Россиянинг сўнгги кунлардаги ҳаракатларини Украинага бостириб киришнинг бошланиши деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Жонатан Файнер маълум қилган, деб ёзмоқда Politico.

Россия 21 февраль куни Донецк ҳамда Луганск Халқ Республикаларининг мустақиллигини тан олганди.

«Бизнингча бу – Россиянинг Украинага қилган янги босқинининг бошланиши», — деган Файнер CNN эфирида.

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Руденко 22 февраль куни мамлакатнинг ХХР ёки ЛХРга қўшин киритмоқчи эмаслигини. Унинг сўзларига кўра республикалар билан имзоланган келишувларда ҳарбий ёрдам кўзда тутилган, бироқ ушбу мавзуга бошқача ёндашиш нотўғри: «Ҳозирча ҳеч ким ҳеч қаерга қўшин киритмоқчи эмас», – деган Россия ТИВ вакили.

Ушбу республикалар ҳудудига Россия ҳарбий базаларини жойлаштириш ҳақида гап-сўзлар йўқ, деган Руденко. Шунингдек, дипломат заруратга кўра, яъни агар вазият шуни тақозо этса, ДХР ва ЛХР билан тузилган келишувлар доирасида ҳарбий кўмак масаласи яна қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Россия президенти Владимир Путин 21 февралда Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикаси мустақиллигини тан олиш ҳақидаги ҳужжатларни, шунингдек ушбу давлатлар билан ҳамкорлик ва дўстлик тўғрисидаги келишувларни имзолаган. 22 февралда Донбассдаги республикаларнинг парламентлари, Россия давлат думаси ва Федерация кенгаши ушбу ҳужжатларни ратификация қилган.

Келишувларга мувофиқ Россия ДХР ва ЛХР билан суверенитетни ҳимоя қилиш, икки томонлама хавфсизликни таъминлаш, зўравонлик ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш йўналишларида ўзаро ҳамкорлик қилади. Ҳужжатларда томонларнинг ҳарбий кучлар ҳамда ҳарбий инфратузилмадан фойдаланишга рухсат этилиши қайд қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқ уй расмийлари Россиянинг ҳаракатларини Украинага бостириб кириш деб атади