11:03 / 23.02.2022
1 126

Зеленский захирадаги ҳарбий хизматчилар учун чақириқ эълон қилди

Зеленский захирадаги ҳарбий хизматчилар учун чақириқ эълон қилди
Фото: Reuters
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда умумий сафарбарликка зарурат ҳозирча йўқлигини маълум қилди ва захирадаги ҳарбий хизматчилар учун чақириқ тўғрисида фармон чиқарди. Бу ҳақда у “Фейсбук”да эълон қилган видеомурожаатида айтиб ўтди.

Бугунги кунда умумий сафарбарликка эҳтиёж йўқ. Биз тезда Украина армияси ва бошқа ҳарбий тузилмаларни тўлдиришимиз керак. Мен, Украина Қуролли кучлари олий бош қўмондони сифатида, махсус муддатга захирадаги ҳарбий хизматчилар учун чақириқ тўғрисида фармон чиқардим”, деди у.

Украина президентининг сўзларига кўра, гап фақат оператив захирага олинган фуқаролар ҳақида кетмоқда.

Зеленский шунингдек, маҳаллий бизнесни рағбатлантириш ва солиқ юкини камайтиришни ўз ичига олган «иқтисодий ватанпарварлик» дастури бошланганини эълон қилди. Бундан ташқари, президент украиналик сиёсатчиларни «амбициялардан воз кечишга» ва мамлакат манфаати учун бирлашишга чақирди.

21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикаларининг мустақиллигини тан олиш ҳақидаги фармонларни имзолади.

Шундан сўнг, 22 февралга ўтар кечаси Владимир Зеленский телевидение орқали мурожаат қилди. У Россиянинг ҳаракатларини Украина суверенитетини бузиш ва Минск келишувларидан бир томонлама чиқиш деб атади, шунингдек, Украина можарони тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, Зеленский Украина ва Россия ўртасидаги дипломатик муносабатларни тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский захирадаги ҳарбий хизматчилар учун чақириқ эълон қилди