Фото: РИА Новости
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 22 февраль куни Москвага сафари давомида Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашди. Беш соатдан ошиқ давом этган музокаралардан кейин икки давлат етакчиси «Озарбайжон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида»ги декларацияни имзолади.
Музокаралар якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашган президентлар янги имзоланган декларацияни «тарихий, стратегик ҳужжат» деб атаган.
Мезбон давлат раҳбари В.Путинга кўра, ўтган ўн йил давомида икки мамлакат дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ҳурматга асосланган ҳолда ҳамкорлик олиб бормоқда. 2021 йилда ўзаро савдо айланмаси 16 фоизга ошиб, 3,4 миллиард долларни ташкил этди. Муносабатларнинг иттифоқчилик даражасига кўтарилиши эса барча соҳалардаги робиталарни янги босқичга олиб чиқади.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўз баёнотида Арманистон билан урушга барҳам беришда расмий Москва муҳим ўрин тутганини таъкидлар экан, 2020 йил 9-10 ноябрь куни имзоланган уч томонлама ҳужжатнинг барча бандлари бажарилиши, Қорабоғдан қўшни давлат қуролли кучлари тўлиқ олиб чиқилиши ва Нахчивон билан боғловчи йўл очилиши муҳимлигини эслатди.
Ҳозирга қадар икки давлат ўртасида ҳамкорликка доир 245 та ҳужжат имзоланган. И.Алиевга кўра, иттифоқчилик муносабатларига доир янги декларация улар орасида алоҳида ўрин тутади.
43 банддан иборат ҳужжатнинг биринчи бандида Озарбайжон ва Россия муносабатлари мустақиллик, давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлик, чегаралар дахлсизлигига ҳурмат, ички ишларга аралашмаслик, низоларни тинч йўл билан ҳал этишга асосланиши таъкидланади. Томонлар бутун дунё, хусусан, Кавказ ва Каспий минтақасида тинчликни таъминлаш учун бир-бирига кўмак бериши, сиёсатдан тортиб спортга қадар – турли соҳаларда манфаатли ҳамкорликни ривожлантириши қайд этилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди