Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Кобул шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати. Ўзбекистон томонига бош вазирнинг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Афғонистон томонига эса муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Абдулғани Бародар бошчилик қилган.
Маълум қилинишича, учрашув чоғида томонлар инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ўзбек-афғон ҳамкорлигининг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашган.
Афғон томони мамлакатда хавфсизликни таъминлаш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани тиклаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берган.
Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешавор транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Томонлар лойиҳани ҳаётга татбиқ этишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиб, мавжуд барча масалаларни биргаликда ҳал қилишга тайёр эканликларини билдирган.
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Мулоқот чоғида Ўзбекистон компанияларини инфратузилмани қуриш ва тиклаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва табиий ресурсларни қазиб олиш бўйича қўшма лойиҳаларда иштирок этишга жалб қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилган. Яқин келажакда ўзбек—афғон савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда уни амалга ошириш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишилган.
Шунингдек, томонлар яқин орада ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва икки давлат ҳудудлари орқали транзитни кўпайтириш механизмларини ишлаб чиқишга келишиб олган.
«Учрашув чоғида икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари алоҳида йўналишлар кесимида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифларни илгари сурдилар ва юзага келаётган масалаларни ҳал қилишни тезлаштириш мақсадида икки томонлама алоқаларни фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар», — дейилади хабарда.
Тадбир якунида делегациялар раҳбарлари муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида икки томонлама муносабатларни кенгайтириш устуворлигини таъкидлаган ва эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича кейинги тадбирларни белгилаб олган.
Шунингдек, Сардор Умурзоқов Кобул шаҳрида Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдулла Салам Ҳанафий билан учрашган.
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Учрашув давомида Афғонистон делегациясининг 2021 йил октябрь ойида Термиз шаҳрида бўлиб турганида чегаралар хавфсизлиги, инвестициялар, савдо, энергетика, халқаро юк ташиш ва транзит, таълим ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик йўналишларида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилган.
Хусусан, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, савдо ва транспорт тўсиқларини бартараф этиш бўйича биринчи даражали вазифалар кўриб чиқилган. Шу нуқтаи назардан, ўз ҳудудида логистика маркази, ишлаб чиқариш ва сақлаш объектлари, маҳсулотларни сотиш пунктлари ва зарур инфратузилмани бирлаштирган «Термиз» халқаро савдо марказининг имкониятларидан фойдаланиш таклиф қилинган.
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Афғон томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда минтақа давлатларининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган. Хусусан, Афғонистон ҳудуди орқали ўтиб кетаётган транспорт воситалари ва юкларнинг ҳаракатланиши учун ўзаро мақбул шароитларни ишлаб чиқиш, муқобил транспорт йўналишларини жорий этиш ҳисобига мамлакатнинг транзит имкониятларини ошириш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишиб олинган.
22 февраль куни Умурзоқов Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд билан Ўзбекистон—Афғонистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Музокаралар чоғида томонлар ўзаро муносабатларни комплекс кенгайтиришдан икки тараф ҳам манфаатдор эканликларини билдирган. Савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича долзарб вазифалар кўриб чиқилган.
Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодий фаолиятни қайта тиклашни жадаллаштириш ва барқарор тинчликни сақлашга қаратилган ҳамкорликни тиклаш бўйича навбатдаги тадбирлар режалаштирилган.
Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешавор транс–афғон темир йўлини қуриш лойиҳаси, шунингдек, Сурхон—Пули-Хумри электр узатиш линиясини ўтказиш лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги навбатдаги тадбирларга алоҳида эътибор қаратилган. Афғонистон томони ушбу йўналишда ҳамкорликни давом эттиришга ва лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, Мозори Шариф шаҳридаги халқаро аэропорт фаолиятини тиклаш доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда маҳаллий мутахассислар орасидан техник кадрлар тайёрлаш бўйича ташкил этилган тайёрлов курслари учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирилган.
Учрашув якунида томонлар ўзбек—афғон ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишни жадаллаштириш мақсадида мулоқотни ривожлантиришга келишиб олинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди