21:50 / 23.02.2022
1 267

Украинада фавқулодда ҳолат эълон қилинади

Украинада фавқулодда ҳолат эълон қилинади
Фото: Pierre Crom / Getty Images
Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (СНБО) бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат режими жорий этишга қарор қилди, Донецк ва Луганск областлари бундан мустасно. Бу ҳақда кенгаш бош котиби Алексей Даниловга асосланиб, УНИАН хабар берган.

Энди кенгаш қарори 48 соат ичида Украина Олий радасида тасдиқланиши керак бўлади.

Даниловнинг сўзларига кўра, фавқулодда ҳолат режими 30 кунга жорий этилади, зарурат бўлса, Украина президенти унинг муддатини яна 30 кунга узайтириши мумкин. Кенгаш котиби ФВ режими жорий этилиши украинларнинг кундалик турмуш тарзига «радикал» таъсир кўрсатмаслигига ҳаракат қилинган.

Даниловнинг маълумот беришича, бундай режим шароитида жамоатчилик тартиби муҳофазаси кучайтирилиши ва транспорт ҳаракати чекланиши мумкин. У зарурат туғилган тақдирда — Россия томонидан тажовузкорлик кучайса, айрим регионларда комендантлик соати ҳам жорий этилиши мумкинлигини билдирган.

Бундан ташқари, 23 февраль куни Украина давлат чегара хизмати Беларусь ва Россия билан чегарадаги районларда, шунингдек, РФ томонидан вақтинча босиб олинган регионларда чекловлар киритилиши ҳақида маълум қилган. Бу ҳудудларда тунги вақтда чегара зонасида қолиш, дронлар учириш, шунингдек фото ва видеосъёмка қилиш чекланади.

21 февраль куни Владимир Путин ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХРни тан олди.

22 февраль куни Федерация кенгаши ушбу республикалар ҳудудига россиялик ҳарбийлар киритилишига рухсат берди. Бу қарор гўёки Украина томонидан тажовуз хавфи борлиги туфайли тинчликпарвар миссия сифатида тақдим этилди. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш эса РФнинг ҳаракатини тинчликпарвар деб баҳоламади.

Москва ДХР ва ЛНРни тан олиб, бу ҳудудга қўшин жўнатилишини маъқуллаганидан кейин Украина президенти Владимир Зеленский захирадагиларнинг ҳарбий хизматга чақирилиши ҳақида эълон қилди. 23 февраль куни Украина ТИВ мамлакат фуқароларини зудлик билан Россия ҳудудини тарк этишга чақирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада фавқулодда ҳолат эълон қилинади