Россия президенти Владимир Путин Донбассда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди, деб ёзади Meduza. Операциядан мақсад «Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган» одамларни ҳимоя қилишдир», деди Путин.
«Вазият биздан қатъий ва зудлик билан чора кўришни талаб қилмоқда. Донбасс халқ республикалари ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилди. Шу муносабат билан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 51-моддаси 7-қисмига мувофиқ, Федерация Кенгашининг рухсати билан ва Федерал Ассамблея томонидан тасдиқланган ДХР ва ЛХР билан дўстлик ҳамда ўзаро ёрдам шартномаларига мувофиқ, мен махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилдим. Унинг мақсади саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилишдир. Ва бунинг учун биз Украинани демилитаризация ва денасификация қилишга интиламиз. Шунингдек, тинч аҳолига, жумладан, Россия фуқароларига қарши кўплаб қонли жиноятларни содир этганларни ҳам жавобгарликка тортиш мақсад қилинган», — деди президент.
«Ишончим комилки, Россия қуролли кучларининг фидойи аскар ва офицерлари ўз бурчларини профессионал ва жасорат билан бажаради. Ҳукуматнинг барча даражалари, иқтисодиётимиз, молиявий тизимимиз, ижтимоий соҳамиз барқарорлиги учун масъул мутахассислар, компаниялар раҳбарлари ва бутун Россия бизнеси мувофиқлаштирилган ва самарали ҳаракат қилишига шубҳам йўқ», — дея давом этди Путин.
Путиннинг сўзларига кўра, Россиянинг режаларида Украинани босиб олиш йўқ. Шу билан бирга, давлат раҳбари Украина армияси ҳарбий хизматчиларидан қуролларини ташлаб, «уйларига қайтишни» талаб қилди. Бунга амал қилганлар «уруш ҳудудини тўсиқсиз тарк этиб, оиласи бағрига қайтиши» мумкин бўлади, дейди у.
«Биз воқеаларнинг ҳар қандай ривожланишига тайёрмиз. Бу борада барча зарур қарорлар қабул қилинган. Умид қиламанки, менга қулоқ солишади», — таъкидлади Путин.
У, шунингдек, «эҳтимолий қон тўкилиши» учун жавобгарлик Украина ҳукумати зиммасига тушишини айтди.
Путин уруш бошлангани ҳақида «Россия 24» телеканали эфирида россияликларга мурожаат билан чиқиб эълон қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади