11:19 / 24.02.2022
2 532

Киев ва Харковга ракета зарбалари берилди

Киев ва Харковга ракета зарбалари берилди
Фото: «УНИАН»
24 февраль куни эрта тонгда Киев, Харков ва Днепрда ҳарбий инфратузилма объектларига ракета ҳужумлари уюштирилди. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченко Facebook’да маълум қилди.

«Босқин бошланди. Ҳозиргина Киев, Харков, Днепрдаги ҳарбий бошқарув марказлари, аэродромлар, ҳарбий омборларга ракета зарбалари берилди. Чегара артиллериядан ўққа тутилмоқда. Бугундан бошлаб дунёда янги геосиёсий воқелик вужудга келди. Ё Украина ва дунё янги Гитлерни ҳозироқ тўхтатади, ёки Учинчи жаҳон уруши бўлади», — деб ёзган у.

Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Россия қўшинлари Харков яқинида Украина чегарасини кесиб ўтган. Шунингдек, Мариупол ва Одессага Россия десант қўшинларининг ташлангани ҳақида ҳам хабар берилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев ва Харковга ракета зарбалари берилди