Фото: President.gov.ua
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишини чақирди, дея хабар бермоқда «Украинская правда» кенгаш котиби Олексий Даниловга таяниб. Нашрнинг ёзишича, Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилмоқчи.
Йиғилиш Киев вақти билан 17:00 (Тошкент вақти билан 20:00) да бўлиб ўтади.
«Йиғилишда миллий хавфсизликни ички ва ташқи таҳдидлардан таъминлаш чора-тадбирлари, иқтисодиёт, энергетика, коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва шу каби соҳалардаги ишларнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилади», — дейилади хабарда.
Учрашув тахминан бир ярим соат давом этиши кутилмоқда, ундан сўнг Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Алексей Данилов брифинг ўтказади.
24 январь куни эрталаб Зеленский Украина ташқи разведка хизмати учун «миллий манфаатларни ҳимоя қилиш йўлида агрессив ҳаракатларга ўтиш» вақти келганини айтди. «Бугун давлатимиз ўта хавфли таҳдидларга, хусусан, суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва бирликка таҳдид солаётган таҳдидлар қаршисида турибди», — деди у.
24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донбассда «минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш» учун махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россияликларга мурожаатида у Кремль Украинани демилитаризация ва деназолификация қилишга интилиши, бироқ Украина ҳудудларини босиб олиш режада йўқлигини айтди.
Путиннинг мурожаатидан сўнг ижтимоий тармоқларда Украинанинг кўплаб шаҳарларида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченко 24 февраль куни эрта тонгда Киев, Харков ва Днепрда ҳарбий инфратузилма объектларига ракета зарбалари берилганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади