Фото: «БелТА»
Украина ҳарбий раҳбарияти Россия томонидан ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган эди. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди, деб хабар беради «БелТА».
«Бугун кечаси, операцияга қадар у (Украина ҳарбий раҳбарияти вакили — таҳр.) мулоқот қилишни сўради. Мен ‘улар билан гаплашинглар’, дедим», — таъкидлайди Лукашенко. У Беларусь мудофаа вазири Виктор Хренинга мурожаат қилиб, «сизлар менинг номимдан президент Путин билан учрашувдан кейин Беларусь президенти сизларга мазкур қирғин бошланмаслиги учун зудлик билан Россия мудофаа вазири, Бош штаби билан боғланишни маслаҳат беради, дедингларми?», дея савол билан юзланган. Хренин эса унинг гапларини тасдиқлаган.
«У қўнғироқ қилдими? Қилмади. У можаро бошланишини била туриб, ҳатто Москвага қўнғироқ қилмади», — дейди Лукашенко.
Беларусь етакчисининг таъкидлашича, Украина ҳарбий раҳбарияти Беларусь томони билан икки марта музокара ўтказган.
«Эшитинглар, тарихда Хрушчёв Кеннедига тунда қўнғироқ қилиб, термоядровий урушни тўхтатган ҳолатлар бўлган. Бу ерда эса кўриб турибсизки, қўнғироқ қилиш, гўшакни кўтариш қийин эди. Ярамас!», — дея таъкидлайди Лукашенко.
Агентлик маълумотларига кўра, 24 февраль куни соат 05:00 ларда Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилган. Путин Беларусь президентига Украина ва Донбасс чегарасида юзага келган вазият ҳақида маълумот берган.
24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донбассда «минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш» учун «махсус ҳарбий операция» бошланганини маълум қилди. Мурожаатдан сўнг ижтимоий тармоқларда Украинанинг кўплаб шаҳарларида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченко 24 февраль куни эрта тонгда Киев, Харков ва Днепрда ҳарбий инфратузилма объектларига ракета зарбалари берилганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади